Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси
Фан: Социология тарихи
Мавзу №11:
Э.ДЮРКГЕЙМ СОЦИОЛОГИК СИСТЕМАСИ
Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.
РЕЖА:
1.Эмиль Дюркгеймнинг ҳаёти ва ижоди
2.Дюркгейм социологиясининг назарий асослари
3.«Социологизм» илмий тадқиқот методологияси сифатида
4.Дюркгеймнинг социологик қарашлари
5.Социал фактларнинг асосий турлари
Ҳаёти ва ижоди:
}Э.Дюркгейм Франциядаги Эпиналда 1858 йил 15 апрелда таваллуд топган.
}У 1882 йил Нормал мактабини битириб, бир неча йил давомида вилоят лицейларида фалсафадан дарс берган.
}1887 йил Дюркгейм «Ижтимоий фан ва педагогика»дан дарс берувчи сифатида Бордо университетининг филология факультетига ишга тайинланган.
Ҳаёти ва ижоди:
}Мазкур илм даргоҳида 1896 йилдан бошлаб,
у Франциядаги илк социология кафедраси
– «Ижтимоий фан»нинг мудири бўлган.
}Эмиль Дюркгейм 1898-1913 йиллар давомида «Социологик йилнома»
журналини чиқарган. Бу социология бўйича дунёдаги илк ихтисослашган илмий журнал эди.
}Мазкур нашр ходимлари «Француз социологик мактаби» жамиятини тузган,
унинг марказий муаммоси – социал бирдамлик тўғрисидаги илмий саволга жавоб бериш эди.
Ҳаёти ва ижоди:
}1902 йилдан Дюркгейм Сарбоннада дарс бера бошлаган. У
бу ердаги «Тарбия ва социология фанлари» кафедрасини бошқарган.
}1906 йилда педагогика профессори даражасига кўтарилади.
}1913 йилда эса Дюркгейм бошқараётган кафедра “Социология” номини олади, ва унинг ўзи ҳам “Педагогика ва социология профессори” унвонига эришади.